танг
билан улашинг
1. Оралиғи, эни, ҳажми етарлича катта бўлмаган; тор, чоғ.
-
Танг йўлак.
-
Тошни тошларга уриб, Тарқатиб қўрқинч оҳанг, Йўли унинг поёнсиз, Гўё саҳро кўкси танг. Ғайратий
-
Вақт танг, далада иш тиғиз. Ойбек, Танланган асарлар
2. Қутулиш, ҳал қилиш ёки иложи, давосини топиш жуда қийин бўлган, ғоят оғир, мушкул, ночор.
-
Танг аҳвол. Танг вазият. Беморнинг аҳволи танг.
-
Уканг Қурбон оқсоқол тегирмонида ишлаб туради. Рўзғордан бир қадар сиқилишган. У ёғини суриштирсанг, қишлоқда ҳамманинг рўзғори танг. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ишнинг энг танг жойи — қум билан шағалнинг етишмаслигида. А. Мухтор, Туғилиш
-
Ҳаёт-мамот урушининг танг дақиқаларида Эргаш меҳри-бон онасининг гапларини эслади. Н. Сафаров, Оловли излар
танг сўзи қатнашган жумлалар:
Танг қолмоқ (ёки қотмоқ)
-
Зулайҳонинг осойишта юзига қараб танг қолдим. У хатарли одам билан гаплашиб юрганини бутунлай сезмаётганга ўхшарди. П. Қодиров, Қадрим
-
Ҳар қалай, уйғотай, деди яна она ва ўғлининг бошига эгилди, эгилди-ю, танг қотди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
ТАНГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TANG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
танг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар