тафт
билан улашинг
1. Иссиқлик манбаи ёки қизиб турган нарсадан ураётган иссиқ, ҳарорат.
-
Тандирнинг тафти. Оловнинг тафти. Гулхан тафтида исинмоқ.
-
Кеч кириб, ҳавонинг тафти қайтди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Мовий осмон тиниқ ва беғубор, ҳали тахтга минмаган қуёшнинг тафти баданни куйдирмайди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
2. Иссиқликдан кўтарилаётган буғсимон нарса; ҳовур.
-
Эгатлардан жимир-жимир тафт кўтарилади. Қушлар кўринмайди. С. Нуров, Нарвон
3. кўчма Шахс ёки нарсанинг ҳарорат даражаси ҳолати; температура.
-
Сувнинг тафтини билгиси келди шекилли, ғўдир бармоқларини ботирди. Р. Раҳмонов, Восил ака
-
Шу тариқа тажриба ҳам тўплана борди, чўл ерларининг тафти, маромини ҳам ўрганиб олишди. Газетадан
4. кўчма Ижобий таъсирли, ҳаётбахш ҳарорат, ўт.
-
Ҳовлида одам борки, жон бор. Девордан тортиб дов-дарахтгача ошхонадан тортиб донхонагача, рўзғор буюмларигача — бари одам тафти билан тирик. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
-
Бу сатрларнинг тафтидан Зуҳра бегимнинг қалбига яна иссиқлик югурди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
5. кўчма Киши руҳидаги ёқимсиз ҳолат, ғубор.
-
Овқатдан олдин ювиниб чиқасизми — совуқ сув одамнинг тафтини босади. А. Қаҳҳор, Аяжонларим
-
Одам тафтини одам олади, деганлари шу-да, иним. Р. Раҳмон, Меҳр кўзда
-
Диққати ошиб, дили қоронғи бўлиб кетган кезларида челакни шафтолига тўлдириб, ётоғимизга келиб қолади. Бизни койиб-койиб, тафтини ёзиб кетади. С. Аҳмад, Онажонлар
6. кўчма Ўзини юқори олиш, манманлик кайфияти.
-
Ҳалима ўша Ойжамол опа келиб кетгандаги можародан кейин анча тафтидан тушган, ўзгара бошлаган эди. Ж. Абдуллахонов, Гулчеҳра
тафт сўзи қатнашган жумлалар:
Тафт тортмаслик
-
Шунинг учун улар ниятларига етиш йўлида оғирликлардан тафт тортмадилар. М. Жўра, Қуёшдан нур эмганлар
ТАФТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAFT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тафт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар