тафтиш
билан улашинг
1. эскирган Бўлиб ўтган иш, ҳодиса ва шу кабилар юзасидан ёки ҳақиқий аҳволни аниқлаш мақсадида ўтказиладиган текширув, тергов, сўроқ, ревизия.
-
Режали йиллик тафтиш. Тафтиш комиссияси.
-
[Навоий:] Тафтишлар шуни кўрсатадики, Ёдгорбек қўзғолонида бу одамнинг ҳам қўли бўлган. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
-
Ўғлингиз сиздан яшириб, Ҳамза ҳожининг бедин мактабига қатнармиш деб эшитаман, шу ростми? — Тафтиш қилдим, тақсир, қатнар экан. К. Яшин, Ҳамза
2. эскирган Қидирув, тинтув.
-
Ўғрилар тутил-син, дорга осилсин! Ҳар бир хонадон тафтиш қилинсин. Ж. Шарипов, Хоразм
3. Бирор муассаса ёки мансабдор шахснинг молиявий-хўжалик фаолиятининг тўғрилиги, қонунийлигини аниқлаш мақсадидаги текширув.
-
Биринчи тафтиш юзаки ўтказилгани ҳақида эътирозлар туғилгач, республика агросаноат комитетидан мутахассис чақиришди. Муштум
тафтиш сўзи қатнашган жумлалар:
Тафтиш қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Партбюро Оғажоннинг аризасини тафтиш этиш юзасидан комиссия тузди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Эшмамат Ашуровнинг иш фаолияти тафтиш қилинганда, минг сўмга яқин камомад аниқланди, иш ҳақидан 2138 сўм ортиқча олинган. Муштум
ТАФТИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAFTISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тафтиш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар