такрор
билан улашинг
1. айнан Қайтариқ 1.
-
Матндаги такрорлар.
-
Кимдир такрор бўлмасин! деб қичқирди. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Айрим ҳолларда ана шундай такрорнинг бири ҳеч қандай функцияни бажармайди, натижада бундай плеоназм тавтологияга тенг бўлади. ЎТА
-
Бироқ Абдураҳмон Шум боланинг янги шароитдаги қайтариғи ва такрори эмас, у янги қаҳрамон. С. Сиёев, Ёруғлик
2. Иккинчи ёки кўп марта; қайта, қайта-қайта.
-
Такрор айтмоқ. Такрор огоҳлантирмоқ. || Лоақал сиёсат юзасидан бир нима жаримага тортилсалар, истиқболда бу каби ғалаёнлар такрор бош кўтармагай. Ойбек, Навоий
-
Чол такрор сўрагач, у жавоб берди: — Тошкентда иш топсам, балки қоларман. Ойбек, Танланган асарлар
3. тилшунослик, айнан Такрорий сўз.
такрор сўзи қатнашган жумлалар:
Такрор бўлмоқ
-
Ҳар баҳор ҳам шу бўлар такрор, Ҳар баҳор ҳам шундай ўтади. Ҳ. Олимжон, Ўрик гуллаганда
Такрор қилмоқ
-
У, сўзларини билмаса ҳам, овозининг борича, бутун юраги, севинч ва қувончини бағишлаб, ёқимли оҳангни такрор қиларди. Ш. Рашидов, Бурондан кучли
ТАКРОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAKROR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
такрор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар