талаш
билан улашинг
1. Таламоқ феълининг биргалик нисбати.
2. Ўзиники қилиш учун тиришиб ёпишмоқ, айтишмоқ, олишмоқ.
-
Жой талашмоқ.
-
Талашиб, тортишиб, кўпроқ олган бир аёл ўз насибасидан Бувинисонинг косасига озгина солиб берди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Йигит, бошлиқ билан пул талашиб, айтишиб қолгани эсига тушиб, яна зардаси қайнади. М. Мансуров, Ёмби
3. Даъволашиб уруш-жанжал қилмоқ, низолашмоқ, уришмоқ.
-
Тахт талашмоқ.
-
Нега подшолар уришади? — Ер-сув талашиб уришади! П. Турсун, Ўқитувчи
-
Қайнсинглисининг уй-жойини талашиб нима қиларди? — Буниси ўзига аён. Газетадан
4. Баҳслашмоқ, тортишмоқ.
-
Деворга орқасини бериб, ёнма-ён турган ўрта ёшдаги икки аёл нима ҳақидадир талашмоқда эдилар. Н. Сафаров, Олияхон Султонова
-
Баҳслашадилар, ҳар ким ўз ёнидаги билан талашади. А. Қодирий, Улоқса
талаш сўзи қатнашган жумлалар:
Бир қориндан талашиб тушган
Бўй талашмоқ
-
Эрта-индин маккажўхорингиз ўзингиз билан бўй талашиб қолади. С. Кароматов, Ҳаёт қандай яхши
-
Йўл ёқасида бўй талашиб ўсган тераклар чўл шамолида оҳиста шовуллайди. Ўзбекистон қўриқлари
Гап талашмоқ
-
Икки қизча мактабдан келаётиб, гап талашиб қолишди. Ҳ. Назир, Чўл ҳавоси
Жон талашмоқ
-
Олисда қонли уруш бормоқда, шаҳарлар ёнмоқда, одамлар ёвуз душман билан жон талашмоқда эдилар. С. Аҳмад, Уфқ
Қон талашмоқ
-
У қон талашиб турган чўл уфқига сокин термилганча ётаверди. С. Сиёев, Аваз
-
Қон талашган кўзлар.
-
Қон талашган юзлари тирсиллаб ёрилиб кетгудай. Муштум
ТАЛАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TALASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
талаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар