таълим
билан улашинг
1. Билим бериш, малака ва кўникмалар ҳосил қилиш жараёни, кишини ҳаётга ва меҳнатга тайёрлашнинг асосий воситаси.
-
Таълим ва тарбия ажралмас эгизаклар бўлиб, маълумот уларнинг тотли мевасидир. Р. Усмонов, Одобнома
-
Бизга таълим берар ҳар кун ўқитувчимиз, Турли фанни ўқиб ўсар онг ва кучимиз. И. Муслим
2. Илм-фан ёки касб-ҳунар соҳалари бўйича эгалланадиган, олинадиган маълумот ва кўникмалар мажмуи; билим.
-
Бошланғич таълим. Олий таълим. Мадраса таълими.
-
Илк бор алифбодан олганда таълим Э. Воҳидов, Муҳаббатнома
3. Тарбия, одоб-ахлоқ.
-
Таълими йўқ бола.
-
Араббой қанча ўқиса ҳам, унинг қилиқ ва гапириши, юриш-туриши мактабда таълим кўрган кишини эмас, балки чапани аравакашни эслатиб турар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
4. сўзлашув тили Кўрсатма, йўл-йўриқ, ўргатув.
-
Арзи хола Қутби отиннинг ҳалигидай таълимидан гангиб қолди. Р. Азизхўжаев, Тўлғоқ емаган жувон
-
[Сидиқжон] Ҳеч кимга қарамай, кет-монни қай хилда чопиш тўғрисида Маллавой ака берган таълимга ҳам риоя қилмай, куйиб-пишиб ишлади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ТАЪЛИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAʼLIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
таълим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар