қус
билан улашинг
1. Меъда ичидаги нарсаларни ғайриихтиёрий равишда оғиздан ташқарига чиқариб ташламоқ; қайт қилмоқ.
-
Кўнглим айниб, бир оз қусдим.
-
Ўзбек ойим жом ушлаган, Кумуш жомга ўқчиб қусар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. кўчма с.т. Олганини, ўзлаштирганини қайтармоқ.
-
Қани, пулни қусиб қўйинг
-
Емоқнинг қусмоғи бўлади, домла. Бу дунёнинг ишларини жуда ҳам жўн билманг. Ҳ. Ғулом, Машъал
қус сўзи қатнашган жумлалар:
Қон қусмоқ
-
Кечаси бир зиёфатдан қайтиб, [бой] лахта-лахта қон қусди, азонга яқин жон берди. Ойбек, Танланган асарлар;
-
[Салтонбу] Тўққиз болани катта қилгунча қон ютиб, қон қусган. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Тупроқ (нам) қусибди
-
Ҳар гектар ерда бир кеча-кундуз сув оқиб, тупроқ юзаси қорайиб, деҳқон тили билан айтганда, тупроқ қусди. М. Назаров, Жилвон жилвалари
Қозон қусибди
ҚУС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қус сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар