қурша
билан улашинг
1. Атрофлаб ўраб олмоқ, атрофи шахс ёки нарса билан банд этилган ҳолатда бўлмоқ.
-
Майдонни қуршаган одамлар курашни томоша қилмоқда.
-
Машина тўхташи билан унинг атрофини бола/гар қуршади. С. Зуннунова, Янги директор
-
Ҳамма Султон амакини қуршаб, Нима қиламиз, деб маслаҳат сўраяпти. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
2. Атрофини чиқиб кета олмайдиган қилиб тўсмоқ, тутқун ҳолатга олмоқ.
-
Душман аскарларини қуршаб олмоқ.
-
Эртасига ўрмон ичида маст-аласт бўлиб юрган каллакесарларни қуршаб олади ва қириб ташлайди. Н. Сафаров, Оловли излар
3. кўчма Чулғамоқ, қамрамоқ.
-
Ямоқчи чолнинг вужудини қаҳр-ғазаб қуршаб олган, ҳаяжонланганидан қўли қалтирарди. Н. Сафаров, Оловли излар
ҚУРША сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QURSHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қурша сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар