тама
билан улашинг
1. (охирги а — чўзиқ)
2. Бировдан бир нарса ундириш ҳисси, ўзиники қилиш, олишга бўлган интилиш.
-
ундаги шуҳратпарастлик, тама олдида подшоҳларга тиз чўкишдан ҳам қайтмаслигини кўпчилик биларди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Мансабингдан манфаат, дастур-хонингдан тама излаб ёндашган — дўст эмас. Р. Усмонов, Умр сабоқлари
3. Умидворлик, умид, илинж.
-
— Балки бегингизнинг тамалари хон қизидадир, — деди истеҳзо билан Ҳомид. А. Қодирий, Ўтган кунлар
тама сўзи қатнашган жумлалар:
Тама қилмоқ
-
Бир-бирларидан ҳеч нарса тама қилмай дўстлашишлари икковини ҳам чинакам бахтиёр қиларди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Махдум бу ерда ўқиётган икки муллавачча учун Қорабулоқдаги вақфдан ҳам тама қилмоқда эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Шунча азамат йигит турганда, сен бола, посёлканинг олд қизига тама қилиб келсанг-а! П. Қодиров, Қадрим
ТАМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тама сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар