талтай
билан улашинг
1. Мағрурланиб ўзини йўқотмоқ, кеккаймоқ.
-
Камтар бўл, талтайма, кеккаймагил тик! Дўст учун заҳар ют, ширин жонни тик! Ё. Мирзо
-
Муваффақиятлар ҳар қанча катта бўлганида ҳам, раҳбарнинг талтайиб ва кибрланиб кетишга ҳақи йўқ. Газетадан
2. Оёқ-қўлларни ёзиб, ялпайиб ўтирмоқ, ётмоқ, ястанмоқ.
-
Талтайиб ўтирмоқ.
-
Ўктам тонг отгандан сўнг қалин, юмшоқ тўшакда талтайиб ётгиси келмади. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
3. Сийлаган, ҳурмат-иззат қилган ёки эркалаган сари ҳаддан ошмоқ, суюлмоқ.
-
Талтайиб ўсган бола. Эрка тутса онаси, талтаяди боласи. Мақол
-
Меъмор бўлса икки шогирднинг сал қуюшқондан чиқиб, талтайишаётганидан энсаси қотиб келарди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Ундақа талтайманг. Индамаганим сайин, қуюшқондан чиқиб кетяпсиз. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
ТАЛТАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TALTAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
талтай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар