таъм
билан улашинг
1. Тотиб ёки ялаб кўриб билинадиган хусусият; маза-тот сезувчи аъзоларга таъсирдан уйғонадиган туйғу; маза, тот.
-
Аччиқ таъм. Ширин таъм. Дорининг таъми. Ов-қатнинг таъми туз билан, Одамнинг таъми сўз билан. Мақол
-
Ҳадемай бир йил ҳам ўтиб кетяпти, Ҳали ўша майнинг таъми лабларда. Уйғун
-
Муздек қовунни есангиз, таъмига таъм, мазасига маза қўшилади. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
2. кўчма Бошдан кечирилгандаги таассурот, маза.
-
Амир сарбозлигининг таъмини бир марта тотган Ёдгор, бундай озодликни истамади, сарбоз бўлишдан зиндонда қамалиб ётишини аъло билди. С. Айний, Дохунда
ТАЪМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAʼM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
таъм сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар