тамадди
билан улашинг
1. Бирор нарса еб олиш, овқатланиш.
-
Нонуштада Эгамберди бобо нонини дастурхонга қўйса, пешиндаги тамаддида у белбоғини ёзарди. Н. Қобил, Унутилган соҳиллар
2. Енгил таом; егулик.
-
Бир одамнинг бир кунлик тамаддиси бир кап қўғирмоч бўлиб, ёмон кунларни не ҳасратда ўтказишарди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Калла, бу — сўйилган ҳайвоннинг боши, ундан шўрвалар, яхна тамаддилар тайёрланади. К. Маҳмудов, Ўзбек тансиқ таомлари
-
Карамдан тайёрланган турли тамаддилар инсон саломатлигига жуда фойдали, уни бардам ва тетик қилади. Газетадан
тамадди сўзи қатнашган жумлалар:
Тамадди қилмоқ
-
Бир оз тамадди қилганларидан кейин, гапнинг мавзуси ўзгарди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
— Йигитали кўча беткайидаги кичкина кафеда тамадди қилди. ўзимиз ҳам тамадди қилиб олайлик, — деди Махсум пешин намозига ҳозирлик кўраётиб. С. Анорбоев, Оқсой
ТАМАДДИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAMADDI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тамадди сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар