талқин
билан улашинг
1. дин. Диний ваъз, таълим.
-
[Шум бола:] Биз аввал хонақоҳга кириб бордик. Қаландарбоши эшикдан талқин бошлаб кирди. Ғ. Ғулом, Шум бола
-
Шунинг учун ёлғиз ибодат, дуо, талқинлар кифоя қилмайди. Қатъий ҳаракат керак! Ҳаракат! Н. Сафаров. Шарқ тонги
2. Мазмун, моҳиятини тушунтириш; шарҳ.
-
Диловарим, далаларим, эҳромларим олтиндан, Сўз тополмам, баланд турар таърифлардан, талқиндан. Э. Охунова, Икки океан оша
-
Расулжон хайрлашиб кетгандан кейин ҳам, унинг талқинини ҳар ким ўзича изоҳлаб, узоқ баҳслашиб ўтиришди. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
3. Образ ёки мусиқий асарнинг ўйнов-чи, ижро этувчи томонидан ёритилиши, ижроси.
-
Маждиддин образи Обид Жалилов талқинида шу қадар салмоқли чиққанки, усиз спектаклни тасаввур қилиш қийин. Ф. Жўраев, Обид Жалилов
4. мусиқа Шашмақомда асосий куйнинг мустақил қисми.
-
Талқини баёт. Талқини наво.
-
Созанда бир жуфт нағма чалиб, талқинга ўтди. Ҳофиз йигит овози ширали, юракларни сел қилиб, тингловчиларни ерга қаратиб қўярди. С. Сиёев, Аваз
5. шева Қўшиқ, ашула.
-
Эрта саҳар тушар тонгнинг салқини, Пахтазорда хотин-қизлар талқини. Қўшиқлар
талқин сўзи қатнашган жумлалар:
Талқин қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Аммо, бари бир, суиқасдни ҳар ким ҳар хил талқин этарди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Демак, у Шокир акага тақлид қилишдан қочиб, ролни ўзича талқин этган. М. Хайруллаев, Кўнгил
ТАЛҚИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TALQIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
талқин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар