шумшай
билан улашинг
1. Бўшашган, жунжиккан, эзгин ҳолатда бўлмоқ.
-
Ичкари ҳовлида кекса Меъмор атрофида қизи ва хотини шумшайиб ўтиришарди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
[Мингбошининг] Ҳамма вақт шосупада талтайиб ўтирадиган йўғон гавдаси мана энди кичрайди, нортуядек новча бўйи пасайди, ўзи эса совуқда қолган етим боладек шумшайди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Степан болани кўтариб, тепага чиққанда, ярим яланғоч, шалаббо, совуқдан шумшайган, ҳолдан тойган одамларни кўрди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
2. Бирор нарсадан хафа бўлиб, қовоғини солмоқ, тўрсаймоқ; уялиб тортинган ҳолатда бўлмоқ.
-
Давронов рўпарада шумшайиб турган Ғозига қараб, унинг кўнглидаги безовталикни сезди. И. Раҳим, Ихлос
-
Даст-лаб ўзини айбдор сезиб, шумшайиб ўтирган бола секин-секин тетикланди. Ойбек, Қуёш қораймас
ШУМШАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHUMSHAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шумшай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар