тақдир
билан улашинг
1. дин. Олдиндан белгилаб қўйилган, пешонага битилган кўргилик; ёзмиш, қисмат.
-
Қора тақдир. Шум тақдир.
-
Нима қилардик, бандасининг қўлидан нима келарди, тақдир. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
— У ҳам эмас, бу ҳам эмас, — деди [Кумуш], — ҳаммаси худонинг тақдири! А. Қодирий, Ўтган кунлар.
2. Келгуси ҳаёт; келажак, истиқбол.
-
Аввал Адолат ўз тақдиридан бошқа ҳеч нарсани ўйлай олмасди. Энди бўлса у ёлғиз ўз тақдирини эмас, ўзига ўхшаган юзлаб хотин-қизларнинг тақдирини ўйлайди. С. Зуннунова, Гулхан
3. Келгуси натижа, унинг нима бўлиши, қандай экани.
-
Ҳосилнинг тақдири ана шу зовурларни ҳар йили, ҳеч бўлмаганда, йил ора тозалаб туришга боғлиқ. Газетадан
-
Георгий Синявский отаси тузган лойиҳанинг тақдири нима бўлишини билиб беришни илтимос қилибди. Ўзбекистон қўриқлари
тақдир сўзи қатнашган жумлалар:
Тақдир бўлиб
-
Лайлонинг отаси ҳам, онаси ҳам менга ўрганиб қолишди тақдир бўлиб, Лайлонинг синглиси Мастурага уйландим. М. Қориев, Ойдин кечалар
Тақдир қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Худо тақдир қилган бўлса, бу ҳунарни ҳам топамиз, — деди эшон. С. Айний, Дохунда
-
Ош ўхшаган эди. Биринчи ошамдаёқ, Маҳмуд Нигор ойимни тақдир этди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
Тақдирга тан бермоқ
-
Тўхта хола ўзини босиб, кўз ёшларини ютиб, тақдирга тан бериб тура қолди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Ҳасратдан, йиғидан зериккан фуқаро тақдирга тан бергиси келмайди. Ҳ. Шамс, Оқпадар
ТАҚДИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAQDIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тақдир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар