тарози
билан улашинг
Оғирлик ўлчаш асбоби.
-
Қўл тарози. Паллали тарози. Тарози палласи. Тарозида тортмоқ.
-
Очилвой балиқтутнинг маҳкамроқ шохига қўл тарози осиб, пахталарни пешма-пеш ўлчаб олишга тушди. Н. Аминов, Тилло табассумлар
тарози сўзи қатнашган жумлалар:
Ақл тарозиси билан тортмоқ (ёки ўлчамоқ)
-
Кейин дадамнинг аҳволини ўйлаб, ақл тарозиси билан тортиб кўриб, тақдирга рози бўлдим. Ойбек, Танланган асарлар
Тарози босадиган
-
Озғин мол гўшти тарози босмас экан. Муштум
-
Тарози босадиган далиллар тўплади. С. Анорбоев, Оқсой
Тарозига солмоқ
-
Келинг, сўзларингизни тарозига солайлик, пучми ёки тош босадими, дарров маълум бўлади. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Қори ўзини тарозига солиб, мен бор, мактаб бор., деб гердайиб юрар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
— Ҳадеб уни [қизни] тарозига сола берманг, худо урди-кетди, — деди совчи. С. Абдуқаҳҳор, Санамай саккиз дема
ТАРОЗИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAROZI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тарози сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар