тўл
билан улашинг
1. Бўш жойи қолмай эгалланмоқ, банд бўлмоқ.
-
Ҳовуз тўлди. Зал тўлди. Кўча одамга тўлди. Қоп тўлди. Дафтарнинг икки бети тўлди. Кўзи ёшга тўлди.
2. Кўп ёки етарли миқдорда бирор нарсага эга бўлмоқ, эгаллаб олмоқ, қамраб олмоқ; қопланмоқ, бурканмоқ.
-
Гуллар ҳидига тўлган илиқ, маст қилувчи ҳаво. Ойбек, Танланган асарлар
-
Жажжигина хона биллур қандилдан ёғилаётган нурга тўлган Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Ғуломжоннинг юраги ачишди. Унинг юрагида шу аламлар заҳри тўлиб ётарди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Бир зумда эшик болалар чуғурига тўлди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Лолага тўлди дала, Чаккангга тақ, чаккангга. Сараси тарғил лола, Чаккангга тақ, чаккангга. Т. Тўла
-
Энг улуғ байрам бугун, Келинг, ўртоқлар. Нурларга тўлди бугун Уйлар, ўтлоқлар. И. Муслим
3. кўчма Ҳис-туйғу, ички кечинма ва шу кабилар билан ошиб-тошмоқ.
-
Онанинг юраги умид ва қувончга тўлди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Унинг [Лаълининг] бийрон-бийрон сўзларини эшитган Мирҳосил маҳлиё бўлиб қолди, кўкраги завқ-шавққа тўлди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Гапингнинг ёлғони билиниб қолди, Шу сабабдан Ёдгор ғазабга тўлди. Ёдгор
4. кўчма Айн. тўлиқмоқ.
-
Ўжар эрдан тўлиб юрган кампир бир оғиз гап билан ярасига туз сепгандек бўлди. С. Абдулла, Соялар
-
Ҳайдар ота ундан [кампирдан] Ёдгорбойни сўраб: — Хат келиб турибдими? — деган эди, кампир ўзи тўлиб турган экан, кўз ёши қилди. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
5. Сон-миқдор, вақтнинг маълум бир даражасини эгалламоқ.
-
Мен, ўн олтига роса тўлмаган қиз, бирдан ёт ва катта оилага тушиб қолдим. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ўн беш кунга тўлганида ой, Кўкка чиқиб, тунни ахтарди, Орқасидан баланд осмонда Олам-олам юлдузлар борди. Ҳ. Олимжон
-
Ҳурматли устознинг пойқадами етганига бугун роса уч йил тўлди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Пахта экдик, бўлсин деб, Шартномамиз тўлсин деб, Юз центнерга қўл қўйдик Душман куйиб ўлсин деб. Қўшиқлар
6. Мукаммаллашмоқ, расо, бут бўлмоқ; ўрни қопланмоқ.
-
Гуруҳ тўлди. Штат тўлди. Чаласи тўлди. Зарарнинг ўрни тўлди.
7. Эт қўймоқ; семирмоқ, тўлишмоқ.
-
Зайнаб Кумушнинг тўлиб етмаган гавдасига ва ғубор тегмаган ҳуснига ҳайрон бўлиб, мулоҳазасини айтишдан қўрқди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Салтанатхон курортдан қайтиб келдиларми? Ойдай тўлиб, кундай кулиб келгандирлар бўлмасам? С. Абдуқаҳҳор, Санамай саккиз дема
тўл сўзи қатнашган жумлалар:
Куни (ёки қазоси, паймонаси) тўлмоқ
-
Худо сенинг ақл-у ҳушинг олдими? Ажал етиб, сенинг кунинг тўлдими? Рустамхон
-
Таралганда тоза гуллар сўлмасин, Омон бўлсин, паймонаси тўлмасин. Эрали ва Шерали
-
Қазом тўлса, қадам босмай ўлайин. Нурали
Ақли (ёки мияси) тўлмоқ
-
Китоб ўқиган кишининг мияси тобора очилади, тўлади. П. Турсун, Ўқитувчи
Ичи (ёки юраги) тўлмоқ
-
Тўғриси, уйдаги гапларни ҳаммадан бекита-бекита, ичим тўлиб кетди. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
-
Юраги тўлиб кетган пайтларида эса ҳамма-ҳаммаси Зубайдахонларникига чиқади. К. Яшин, Ҳамза
Кўнгли тўлмоқ
Сабр косаси тўлмоқ
Уйи тўлиб қолди
-
Йигитча фронтчи акасининг келишидан, уйи тўлиб қолишидан қувончи ичига сиғмади. С. Аҳмад, Уфқ
Ўпкаси тўлмоқ
ТЎЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘L сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўл сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар