тўла
билан улашинг
1. Олинган, харид қилинган, фойдаланилган ва шу кабилар нарсалар эвазига тегишли миқдорда пул, ҳақ бермоқ.
-
Кассага нақд пул тўлаб, нарса олмоқ. Кира ҳақи тўламоқ. Арзон тўламоқ.
-
Бу нарсаларингиз менда гаров туради, қачонки пул топсангиз, менинг яроғ учун тўлаган пулимни бериб, нарсаларингизни оласизлар. С. Айний, Қуллар
2. Олинган пулни, қарзни қайтармоқ, узмоқ; зиммасидаги пул, тўлов мажбуриятини адо этмоқ.
-
Солиқ тўламоқ. Бадал тўламоқ. Жарима тўламоқ.
-
Бугун қарзларингни тўлайсанлар — мен тинч, сенлар тинч. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Етказилган зарарнинг муздини бермоқ, ўрнини тўлдирмоқ.
-
Товон тўламоқ. Хун тўламоқ.
-
— Вой, [қўғирчоғим] касал бўлиб қолибди, тўлаб берасан, — деди Муҳайё Манзурага. Н. Ёқубов, Кичкина доктор
ТЎЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘LA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар