Izoh.uz сайтида торт сўзининг изоҳи ва маънолари

торт

фл

1. Бирор еридан ушлаб, тутиб, ўзига томон сурмоқ ёки суришга ҳаракат қилмоқ.

  1. Эшикни тортиб очмоқ. Қўлидан тортиб турғизиб қўймоқ.

  2. Сидиқжон тутнинг остида отнинг бошини тортиб: — Тут емаймизми? — деди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  3. Анзират кампир қути ўчиб, ўрнидан турди, Башоратнинг ёнига келиб, унинг бошини кўкрагига тортди. А. Мухтор, Опа-сингиллар

  4. [Гавҳар] Тальъат билан юзма-юз турган Мансурнинг кўлидан ушлаб тортди Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

2. Орқасига тиркалган, қўшилган ва шу кабилар ҳолатдаги нарсани куч билан олға юргизмоқ, юргизиб олиб бормоқ.

  1. тепловоз сўнгги марта қичқириб, составни тортиб кетди. Ҳ. Ғулом, Феруза

  2. Ҳўкиз калласини эгиб, омочни тортишга уринар, қўшчи эса ҳадеб қистарди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  3. Кичкинагина машинасини тортиб юрган бола Муҳиддинни ўзига жалб қилди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди

3. Ичига куч билан йўналтирмоқ, юритмоқ.

  1. Комига тортмоқ.

  2. Қаърига тортмоқ.

  3. Нишонов папиросини тутатиб, яхшилаб тортиб олди-да, стол устига энгашди. С. Зуннунова, Янги директор

  4. Муқаддам флакондаги дорини шприцга тортиб олди-да, игнасини юқорига кўтарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

4. Бирор нуқта (жой)дан бошқаси оралиғига ўтказмоқ, юритмоқ.

  1. Зулфиқор, бобонинг кўлидан тешани олиб, [қозиқни] яна ҳам мустаҳкамлади-да, Меъморга қараб: — Энди устига мих қоқиб, каноп тортаверсак бўладими? — деб сўради. Мирмуҳсин, Меъмор

  2. Бир неча кун илгари алоқачилар сим тортиб юриб, Давронни учратишган эди. Т. Рустамов, Мангу жасорат

5. Атрофидан таранг қилиб ўтказмоқ, боғламоқ.

  1. Ҳотам эса отининг айил-пуштанини қайтадан тортди М. Ҳазратқулов, Журъат

  2. Қаршисида кўкрагидан қайиш тортган, қизил шапка кийган милиционер турибди. Гулдаста

6. Бирор нарсани, унинг сиртини, очиқ жойни тўсмоқ, беркитмоқ.

  1. Бетига ниқоб тортмоқ.

  2. Бир томонда дорбозлар дор тикади, қўғирчоқбозлар чодирхаёл пардасини тортадилар. С. Сиёев, Аваз

  3. Ҳалиги хотин қисилганданми, уялганданми, бошидаги оқ дока рўмолини юзига тортиб, қўя бер дегандай қилиб, бошини силкитди. Ойдин, Фонар тагида

7. Ўзига қаратмоқ, мойил қилмоқ, жалб этмоқ.

  1. Диққатни ўзига тортмоқ.

  2. Қуёш, тоза ҳаво, кенг, тиниқ зангори осмон кўзларни беихтиёр тортади. Ойбек, Танланган асарлар

  3. Тўлқинжон шу кунгача Ҳурини сира қизиқтирмаган эди. Гарчи Тўлқинжон чиройли бўлса ҳам, қизни ўзига тортмасди. Ф. Мусажонов, Ҳури

  4. Олиб кирилган чой ҳам совиб қолар, аллақандай ўлчовлар — учбурчаклар хаёлини тортиб кетарди. Мирмуҳсин, Меъмор

8. Бирор ишга аралаштирмоқ, қотиштирмоқ, жалб этмоқ.

  1. Ишга тортмоқ. Ўқишга тортмоқ.

  2. Шаҳидбек мулла Абдураҳмонни сўзга тортди: — Нима лавозиматдалар, тақсирим? А. Қодирий, Меҳробдан чаён

  3. Бундай қиламан, — лабини қимирлатиб, ўз-ўзига шивирлади Йўлчи, — аввал шундай одамларни тортаманки, ўзимга қандай ишонсам, уларнинг дилига шундай ишонган бўлай. Ойбек, Танланган асарлар

  4. Улар орасидан бизни қўллаб-қувватлайман, деганларини хизматга тортинг. К. Яшин, Ҳамза

9. Ўзини, кимса ёки нарсани бирор жойга, ҳолатга олмоқ.

  1. Бундан ўзини тортмоқ. Дўстини четга тортмоқ.

  2. Матпанонинг биқинида турган қаландар унга бошдан-оёқ разм солди, ўзини сал четга тортди. С. Сиёев, Аваз

  3. Кичик офицер ҳам, солдатлар ҳам улардан ўзларини тортишди. Мирмуҳсин, Чодрали аёл

  4. Бир куни кечқурун, ётар маҳалда аямни четга тортиб шивирладим. С. Сиёев, Ёруғлик

10. Айрим сўзлар билан қўлланганда, урмоқ маъносини билдиради.

  1. Тиғ тортмоқ. Тарсаки тортмоқ.

  2. [Дадам] Олдимга келдилар-у, шапалоқ билан тортиб юбордилар. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ

  3. Отлиқ бор кучи билан деҳқоннинг юз-кўзи аралаш қамчи тортиб юборди. С. Сиёев, Ёруғлик

11. Улашмоқ, тарқатмоқ, қўймоқ (меҳмонларга овқат).

  1. Меҳмонларга ош тортмоқ. Патнис тортмоқ.

  2. Норинни тортиб бўлгандан кейин Аноргул ҳамма товоқ-қошиқларни тоза қилиб ювиб олди. Ойдин, Ҳазил эмиш

  3. Таомнинг устидан қизлар тортади Бекларга опкелиб қовурма гўштни. Алпомиш

12. Тарозида оғирлигини ўлчамоқ.

  1. Қовунни тортиб кўрмоқ.

  2. Тортиб берганда, ўзинглар қараб турганмидинглар? Нима энди кам деб, бетингларни юласизлар? М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  3. Бир ойдан кейин қўйни тортиб кўраман, қўй семирмаслиги керак (дебди хон). Чалпак ёққан кун

13. Чизмоқ, чизиқ шаклида из солмоқ; қазимоқ.

  1. Чизиқ тортмоқ. Режа тортмоқ. Жўяк тортмоқ.

  2. Меъмор ўз чодири ёнида елкасига пешматини солиб китоб ўқир, тош бостириб қўйган яхлит қоғозни олиб, чизиқлар тортар, хаёл сурар эди. Мирмуҳсин, Меъмор

  3. Тоға ваъдасида туриб, каналдан ариқ тортиб келишга одам юбормаса, ишимиз чатоқ бўлади. С. Аҳмад, Уфқ

14. Тегирмонда донни унга айлантирмоқ.

  1. Ун тортмоқ.

  2. Тегирмончи: — Эртага келинг, афанди, буғдойингизни тортиб қўяман, — дебди. М. Ҳазратқулов, Журъат

15. Камайтирмоқ, озайтирмоқ; чеклаб қўймоқ.

  1. Пулдан бир оз тортиб қўймоқ.

  2. — Мол дегани иймаса, танаси яйрамайди, Танаси яйрамаса, сутини тортади, — деди Адол хола. А. Мираҳмедов, Ўт юраклар

16. Ўзига сингдирмоқ, шиммоқ.

  1. Чуқур сувни тортиб кетибди. Гуруч сувини тортибди.

17. физ. Зарралар, жисмлар ўртасидаги жозиба кучи туфайли ўз томонига сурмоқ.

  1. Магнит темирни тортади.

18. Биологик, жисмоний тузилиш ёки маънавий жиҳатдан туғганларига, туғишганларига ўхшамоқ.

  1. Қазисан, қартасан — ахир аслингга тортасан. Мақол

  2. Сен кимга тортдинг-а? Ота-онамиз қўйдан ҳам ювош одамлар эди-ку! Ё. Хаимов, М. Раҳмонов, Ҳаёт-мамот

  3. — Бунингиз шаҳзодаларга муносиб, — деди Ойша хола секингина Санам отинга ўгирилиб. — Онасига тортди. Ш. Тошматов, Эрк қуши

  4. Отангга тортиб, хотин кишини хўрласанг агар, сенга берган оқ сутим ҳаром бўлади, ўғлим, билиб қўй шуни! С. Анорбоев, Меҳр

19. Бошдан кечирмоқ, чекмоқ; ҳис қилмоқ, сезмоқ.

  1. Азоб тортмоқ. Ташвиш тортмоқ. Дард тортмоқ. Хижолат тортмоқ.

  2. [Валихўжа тутақиб:]

  3. Участкани сен қил-у, жабрини мен тортайми? Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби

  4. Рўзғордан шундай танглик тортдикки, гапирсам, балки ишонмайсиз. Ойбек, Танланган асарлар

20. Ўзи бирикиб келган сўз билдирган ҳолат-вазиятни эгалламоқ маъносини билдиради.

  1. Ингичка тортмоқ. Йўғон тортмоқ. Бақувват тортмоқ.

  2. Қурбон ота анча дадил тортди. С. Нуров, Нарвон

  3. Момақалдироқ гулдураб, у ҳушёр тортди. Ёшлик

  4. Дарҳақиқат, куз ҳавоси мусаффо бўлиб, сумбула суви тиниқ тортади. Газетадан

21. Кўнгил, дил каби сўзлар билан қўлланиб, ихтиёр этмоқ, хоҳламоқ маъносини билдиради.

  1. Йўлдан ўтаётиб, кўнглим тортиб, бир кўрай дедим сизни. С. Нуров, Нарвон

торт сўзи қатнашган жумлалар:

Бурнидан тортса йиқилгудай

Дорга тортмоқ

Дорга осмоқ.
  1. Олиб келиб, дорга тортиб ўлдириб Юсуф ва Аҳмад

Йўл тортмоқ

Йўл юрмоқ, йўлда давом этмоқ.
  1. От ўйнатиб йўл тортди. Якка душманнинг йўлига. Гулшанбоғ

Оёғи тортмаслик

Бирор ерга боришга дили рўйихуш бермаслик.
  1. Ўрганмаган ерга боришга оёғим тортмади. Бироқ аям хафа бўлмасин, деб айтолмадим. С. Сиёев, Ёруғлик

Оёғидан тортмоқ

Бирор нохуш иш-ҳолатга жалб этмоқ, дучор қилмоқ.
  1. Нечун бир-бирининг кўзига чўп солур, бир-бирининг оёғидан тортур, вақти келса, бир-бирининг бўғзига панжа урмоқдан тоймас. С. Сиёев, Аваз

Оёғини тортмоқ

Бормайдиган, келмайдиган (умуман, қатнамайдиган) бўлмоқ, қадамини узмоқ.
  1. У қамалган кундан бери оёғини тортган, ҳатто кўчиб кетганлар ҳам келди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина

Аравангни торт

Қўшин (ёки лашкар, аскар) тортмоқ

Қўшин (лашкар, аскар) билан юриш қилмоқ, босиб бормоқ.
  1. Лашкар тортиб юриш қилса, Ўнин кўзлаб, бирин санчар. Гулнорпари

  2. Гўрўғли душманга аскар тортади, Орият йўлида жонин сотади. Гулшанбоғ

Бош тортмоқ

  1. Армани уста қора мармар лавҳадаги сўзларни ўчириб, қайта ёзишдан кескин бош тортди. Н. Аминов, Суварак

Тап тортмаслик

Қўрқмаслик ва чекинмаслик.
  1. Ҳар қандай мушкулдан ман тортмай, тикка қарши борадиган ўтюрак кўринади. А. Мухтор, Бўронларда бордек ҳаловат

  2. Юсуф қизиққа ниҳоят даражада қаттиқ ботганидан, сира ман тортмай, бойни савалай кетди. К. Яшин, Ҳамза

Паноҳ тортмоқ

  1. Сизни паноҳ тортиб келдик, устод. Мақсад — мана шу ўғлимни шогирдликка қабул қилсангиз Мирмуҳсин, Меъмор


ТОРТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

TORT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
2040
Сўзнинг тескари ёзилиши
трот
Ҳарфлар сони
4
Кўришлар сони
308

торт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
торт сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, торт сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+