тошбўрон
билан улашинг
1. Кўчиб, бир-бирини суриб думалатиб, шиддат билан тушаётган тошлар оқими.
-
Шу пайт тоғ чўққисидан катта бир тош юмалади ва йўлидаги бошқа тошларни қўпориб, даҳшатли тошбўрон бошланди. С. Айний, Дохунда
2. тарихий Қадимда айбдор деб ҳисобланган кишини кўкрагигача ерга кўмиб, ҳар ёқдан тош отиб қатл қилиш усули; умуман, ҳар томондан тош ёғдириб жазолаш, уриш.
-
— Муфти жаноблари, қора халқ уни тошбўрон қилдиришга қўймас Бадарға қилмоқ керак, бадарға! — деди қозикалон. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Ўлган, ярадор бўлганларга қарамай, қўзғолончилар катта сурон билан илгари отилиб, тошбўронни кучайтирди. Ойбек, Танланган асарлар
ТОШБЎРОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOSHBO‘RON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тошбўрон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар