тош
билан улашинг
1. Қирғоқдан ошмоқ, қирғоқдан ошиб, атрофга ёйилмоқ, атрофни босмоқ.
-
Ҳовлига сув тошиб кетибди.
-
Ер ислоҳотидан кейин бир йил дарё тошиб, экинларнинг ярмидан кўпи нобуд бўлди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Ҳовли ўртасидаги водопровод жўмрагидан сув шариллаб оқиб ётар, цемент ҳовузча тўлиб чиқиб, ариқча четидаги барқ уриб ётган ўсмаларга тошиб кетганди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Ўз қобиғи, идиш ва шу кабилардан тўлиб, ортиб, сиртга чиқмоқ.
-
Олияхон ташқари эшикдан ҳовлига кириши билан дарҳол қозон-да тошаётган сутга кўзи тушди. Н. Сафаров, Олияхон Султонова
-
Олов четига қўйилган қора қумғон шақиллаб қайнаб тошди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Вали ака етилган, у ер-бу ерда чаноқлардан тошиб чиқиб тўкилган оппоқ пахталарга шукроналик билан қараб қолди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
тоғорадан тошиб чиққан хамир сингари тиззаларига оқиб тушган каттакон қорни М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. кўчма Жўш урмоқ, ошиб кетмоқ.
-
Ғазаби тошди.
-
Тўламат полвоннинг кўзлари чақнаб, ғайрати тошиб кетди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Севинчим тошарди қалбимга тўлиб Ё. Мирзо
4. кўчма Тутақишмоқ, қизишмоқ.
-
Эримдан ўқишга розилик беришини илтимос қилдим. Ўша пайтда Эргаш акамнинг тепа сочи тик бўлиб бирпасда кўпириб тошди-кетди. Б. Файзиев, Ойдин кечада
5. Баданда пайдо бўлмоқ, юзага тепмоқ, чиқмоқ.
-
Боланинг баданига қизамиқ тошибди.
-
Лабларига тошган учуқ ҳали ростмана қайтмаган бўлса-да, иситмаси пасайган эди. Р. Раҳмонов, Чангалзордаги шарпа
-
Нарига тарафда ўтирган бир семиз кишининг рангида қон қолмади, оппоқ оқариб, юзларига тер тошиб кетди. Н. Фозилов, Дийдор
тош сўзи қатнашган жумлалар:
Ошиб тошмоқ
-
Гулнор уйни йиғиштирар экан: Бойнинг феъли яхшиланибди, илгари зиқна эди Бойлиги ошиб тошиб кетди, дерди дадам деб ўйлади. Ойбек, Танланган асарлар
Тўлиб тошмоқ
-
Ҳасрат-ла тўлиб тошган Уларнинг синиқ жоми. Ғайратий
-
Ўрмонжон хўп ҳам тўлиб тошиб юрган экан, юрагини роса бўшатди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Қўлёзмада хатолар тўлиб-тошиб ётибди.
Юраги (ёки ичи) тошди
-
Тожибой таажжубда қолиб, бошини ликиллатди: — Бир ўзингиз-а? Ёпирай! Миянгиз ачиб, юрагингиз тошиб кетмайдими? П. Турсун, Ўқитувчи
-
Менинг имиллаганимни кўриб, болаларнинг ичи тошиб кетди. Ҳ. Назир, Чўл ҳавоси
Қайнаб тошмоқ
-
Жапақнинг миясида саволлар қайнаб тошди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
Лабига учуқ тошмоқ
-
Барги зубтурумдай титрашиб, лабига учуқлар тошиб, миршабнинг каттаси отидан тушиб, қиличини яланғочлаб, момонинг қошига борди. Гулихиромон
-
Пахта териш машинаси деса, лабига учун тошадиган баъзи қайсарлар ҳам ҳайрат бармоғини тишлаб қолди. Муштум
ТОШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тош сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар