туб
билан улашинг
1. от Таг, ост.
-
Пақирнинг туби. Денгиз туби.
-
Саккиз булдозер канал тубини ўйиб, машина хартумига қамраб олган тупроқни юқорига суриб чиқарарди. Ўзбекистон қўриқлари
-
Боғнинг этак томони чуқур жарлик. Унинг тубида бир тегирмонча сув қишин-ёзин тўхтамай оқиб ётади. М. Осим, Тилсиз гувоҳ
2. от Кўчма Пировард натижа, охир-оқибат; асос, замир.
-
Сабр туби — олтин. Мақол
-
Йўқ, ўртоқ Низомов, биз таваккал қилмаймиз. Таваккалнинг туби — тош, бошингни урсанг — ёрилади. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Бу сўзларнинг тубида жуда катта рашк борлигини сездим. М. Қориев, Ойдин кечалар
3. Моҳият эътибори билан асосий бўлган; асл, бирламчи.
-
Ёрдамчи ва шахсий хўжаликларни ривожлантириш кундалик турмушимизнинг туб масалаларидан бўлиб турибди. Муштум
-
Адиб, ҳаётга фаол муносабатда бўлиш — ёзувчи меҳнатининг туб моҳияти, деб ҳисоблаган. Газетадан
4. тилшунослик Қисмларга бўлинмайдиган, ясама бўлмаган.
-
Туб сўз. Туб терминлар.
-
Содда терминлар ўз ўрни билан иккига бўлинади: туб ва ясама терминлар. ЎТА
туб сўзи қатнашган жумлалар:
Туб жой
-
Туб жой итидан кўра мусофир итнинг қутургани ёмон бўлади А. Қаҳҳор, Ўтмишдан эртаклар
Туб кон
-
Ҳозир биз асосан туб конларни излаб топишимиз керак, назаримда. С. Кароматов, Олтин қум
Туб қўймоқ
-
Бу қишлоқ сувини бир ичган одам, тамом, шу ерда туб қўйиб, илдиз отиб кетмай иложи йўқ. Ф. Насриддинов, Олтин одамлар
Туби очилди
-
[Тантибойвачча] Биринчидан, ишнинг туби очилишидан ваҳимага тушди. Ойбек, Танланган асарлар
Тубига етмоқ
Қалб (ёки кўнгил, юрак) туби
-
Шу митингда Мурзин ҳам бор эди. Роса қулоқ солиб тинглади. Қалби тубида қандайдир куч уйғонди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Элмурод унинг ёнида ўтирар ва бу сўнгги кунда унга нимадир дегиси келар, лекин кўнглининг тубида йиғилган гапларини ифодалашга пайт ҳам, сўз ҳам тополмас эди. П. Турсун, Ўқитувчи
ТУБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
туб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар