тубан
билан улашинг
1. Қуйи, паст.
-
— Хизмат? Ўтиринглар, — аълам тетик, айёр кўзлари билан келувчиларга разм солиб, тубанроқдан жой кўрсатди. Ойбек, Улуғ йўл
-
Кема тубан оқиб боради, Бўрон уни қирга олади. Э. Раҳим
-
Қулмуроднинг бу сўзларини эшитган Шокир қизариб-бўзариб кетди ва нима дейишини билмасдан, бошини тубан солди. С. Айний, Қуллар
2. кўчма Мавқейи, хислатлари, сифати ва шу кабилар жиҳатидан қуйи даражали; паст, арзимас.
-
Тубан одам.
-
Ақлга келганда, мулла Султонқулдан анча пастда, тегирмончидан эса жуда ҳам тубан туради. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Ҳаёт оқимидан сокин, унинг талабидан тубан яшаш ўқитувчини беобрў ва беқадр қилади. Р. Усмонов, Одобнома
3. кўчма Ҳаёт, ахлоқ талаби нуқтайи назаридан ёмон, ярамас.
-
У [Фазлиддин] яқинда яна ичиб келиб, онасини энг тубан ҳақоратлар билан тупроққа қориб ташлади. М. Исмоилий, Одамийлик қиссаси
-
Гиёҳвандликнинг қандай қилмишларга сабаб бўлиши, фоҳишабозликнинг нақадар жирканч, тубан эканлигини яширмай-нетмай кўрсатмоқдамиз. Газетадан
-
Бошқа илож қолмагач, она энг тубан ва жирканч бир ҳунарга тутинди; дўкондорларга, мулкдорларга, бадавлат одамларга янада зиёда давлат тилаб, хайр-садақа сўрай бошлади. П. Турсун, Ўқитувчи
ТУБАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUBAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тубан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар