турғун
билан улашинг
1. Бирор жойда доимий яшов-чи, ўрнашиб қолган; муқим;
-
Шаҳарнинг турғун халқи.
-
Бир неча йил дарбадар умр кечириб ошпазлик қилди, охири она қишлоғи Аввалда турғун бўлиб қолди. К. Яшин, Ҳамза
-
Сен айтганча, куёвинг Тошкентдан иккинчи уйланмасин-да, Кумушни қудаларинг олдига турғун қилиб юборайлик, тузукми? А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Фурқат ватанида бўлолмай турғун, Донишдай, Воқифдай ғам-алам ютди. Х. Расул
2. Ўзгармас бўлган, доимий, барқарор.
-
Турғун мувозанат. Турғун ҳолат. Барча ташкилотларни турғун кадрлар билан таъминлаш.
-
Ҳаётда ҳеч нарса турғун бўлиб қолмаганидай, театрда ҳам кўп нарсалар ўзгарди. С. Кароматов, Ҳижрон
3. Тўхтаб, туриб қолган, ҳаракат қилмайдиган; ҳаракатсиз; оқмас.
-
Турғун сув.
-
У кўзларини ҳовуздаги турғун кўкимтир сувга тикиб ўйлади. Ойбек, Танланган асарлар
4. Турғун (эркаклар ва хотин-қизлар исми).
ТУРҒУН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TURG‘UN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
турғун сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар