тус
билан улашинг
1. Нарсаларга хос бўлган ранг, ранг кўриниши.
-
Туси ўзгармоқ. Туси оқармоқ, Тусини йўқотмоқ.
-
Шунинг учун ёз кунлари махдумнинг боғчаси оқ, нимранг, ола-зангор, малла-ложувард ва бошқа тус капалакларнинг ялт-юлт учишлари билан алоҳида бир кўринишга киради. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Марзалардаги майса-гиёҳлар бир хил рангда — олтин тусида товланади. Н. Аминов, Суварак
-
Мардон Йўлчиевич новча, юзи чўзинчоқ, туси ҳам Темиржоннинг чеҳрасидай тиниқ экан. Ж. Абдуллахонов, Орият
-
Одатда денгиз суви кўкимтир рангли, бўлади. Примореда эса денгизнинг суви темир зангининг тусини эслатади. Газетадан
2. Ташқи кўриниш; қиёфа.
-
Замонлар ўзгаради, жойнинг ҳам туси ўзгаради. Й. Шамшаров, Тошқин
-
Болаларнинг қий-чуви, хотинларнинг бақириб-чақиришлари бу жимжит тўқайзорга маҳалла тусини бериб қўйди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Қизи шомда қайтганда, ҳовлида гард ҳам йўқ, салқин, сув сепилган, ҳовлининг туси ўзгариб, чанг босиб ётган акаслар ҳам чеҳраси очилгандай эди. С. Нуров, Нарвон
-
Ҳомид мағрур тус билан Ота-бекка қаради. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Қувонч, қўшиқ ҳар ёнда, Оқ каптарлар осмонда Парвоз қилади кўркам, Байрам тусида ўлкам. Р. Бобожон
тус сўзи қатнашган жумлалар:
Тус бермоқ
-
Юзига тушуниб бўлмайдиган аллақандай тус бериб, бир хўрсиниб қўйди-да, унга деди К. Яшин, Ҳамза
-
Наҳотки ўз жангчиларимизни унутсак, — дея гапга тус берди Муҳаррам. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Ҳар анорларки донаси чойнакдай, узумини кўтаролмай букилиб қолган ишкомлар, ёмби олтиндек сап-сариқ беҳилар бу боққа чинакам жаннат тусини берар эди. С. Аҳмад, Ҳукм
Тус олмоқ
-
Унинг ранги оқариб, важоҳати қўрқинчли тус олди. М. Ҳазратқулов, Журъат
-
Пайкаллар этагини ювиб оқаётган Қашқа суви қизғиш-сариқ тус олиб тол, жийдалар остигача тошган. С. Нуров, Нарвон
-
Аста-секин муносабатларимиз бошқача тус ола бошлади. Э. Аъзамов, Жавоб
Тусга кирмоқ
-
Ариқ ва анҳорлардаги сувлар шаффофлигини йўқотиб, малларанг тусга кирди. С. Зуннунова, Янги директор
-
Мурзин унинг назарида лаҳза сари юксалиб, ажойиб қаҳрамон тусига кириб бормоқда эди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Нафис кийимлар билан ёш келин тусига кирган Холжон деразадан ўтган-кетганларни томоша қилиб ўтирди. Ғайратий, Довдираш
ТУС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тус сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар