1. Инсоннинг, миллат ва халқнинг яшаш, кун кечириш тарзи, кундалик ҳаёти.
Ёрқин турмуш. Фаровон турмуш кечирмоқ.
Яхши ишласак, ўз турмушимиз фаровон, юрт обод бўлади. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
Турмуш қаттиқчилигини татиб пишган Ботирали дунёда мўъжиза бўлмаслигини яхши билади. Ҳ. Ғулом, Машъал
Ўрмондаги турмушни ўз кўзинг билан кўриб турибсан. Ҳар бир қултум сув, ҳар бир бурда нон ҳисобли. И. Раҳим, Чин муҳаббат
Умарали қисқа вақт ичида ўз ҳаётида юз берган ўзгаришларни эслади, кейин Ғозининг бетайин турмушини кўз олдига келтирди. И. Раҳим, Ихлос
2. Бирор халқ, ижтимоий гуруҳ ва шу кабиларга хос ҳаёт тарзи, урф-одатлар, расм-таомиллар мажмуи.
Янги турмуш.
Гавҳарнинг қаршисида, боя ўзи ўйлагандек, олифта кийинишни яхши кўрадиган қиз эмас, кўпни кўрган, турмушнинг паст-у баланд сўқмоқларидан ўтиб келган инсон ўтирар эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Айб сизда ҳам эмас, эски турмушда. Эски турмушда хотинлар ҳар қанақа эркакдан тортинади, эркаклар ҳар қанақа хотинга тегишгиси келади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. флс. Жамиятнинг оддий ҳаёт шарт-шароитлари мажмуи, объектив реаллик.
Турмуш онгни белгилайди.
Қонунни турмушга сингдириб юборувчи асосий куч бизнинг ўқитувчиларимиздир. Газетадан
4. с. т. Никоҳ асосида юзага келадиган ҳаёт, эр-хотинлик ҳолати, шу ҳолатдаги ҳаёти.
Бегимхоннинг кўз олдида харита эмас, Эрали жонланди. Қандай тотли эди уларнинг турмуши! И. Раҳим, Чин муҳаббат
У турмуши омонат эканини, қачондир оиласи бузилишини кўпдан кўнгли сезиб юрар, аммо бунчалик шарманда бўлишини ўйламаган эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
5. Кишининг бутун борлиғи, бўлган-тургани.
Унинг турмуши шу.
Турмуш(и) бузилмоқ
Агар шундай ташлаб қўйила берса ўртага совуқчилик тушади, оқибатда турмушлари бузилади. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
Турмуш ўртоғи
Рустам уйига ширакайф келди. Бир оздан сўнг турмуш ўртоғи Шоҳиста ҳам ишдан қайтди. Газетадан
Турмуш қилмоқ
Шу бола ўксимасин, деб турмуш қилмадим, нон заводига кириб ишлаб, ўғлимни ўқитишга киришдим. Муштум
Йигирма йил турмуш қилиб, бола кўрмадим. И. Раҳим, Чин муҳаббат
Бироқ найрангбоз Абдувоҳид Ҳурихон Сатторова билан ҳам силлиққина турмуш қилиб кета қолмади. Муштум
Турмуш қурмоқ
Она шўрлик йигирма икки ёшида бева қолиб, шу-шу турмуш қурмади. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
Турмуш қурганига уч йил бўлибди-ю, ҳамон бу уйга кўникиб кетолмайди. Газетадан
Турмушга чиқмоқ
Қизларнинг эрки ўзида, севиб, синашиб турмушга чиқишади. Гулдаста
Тўртинчи синфга ўтганимда, онам ўзи билан мактабда ишлайдиган ўқитувчига турмушга чиқди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
ТУРМУШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TURMUSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.