туртки
билан улашинг
1. Унча қаттиқ, кучли бўлмаган қисқа, кескин зарб.
-
Ҳўкизга туртки, донога ишора кифоя. Мақол
-
Бир вақт у аллакимнинг турткисидан уйғониб кетди. Л. Тожиева, Меҳрим сизга, одамлар
-
Орқароқ-да қолган Витя аланглаб, одамларнинг турткиси ёқмай, қадам ташларди. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
2. кўчма Бирор иш, ҳаракат ва шу кабиларнинг бошланиши, амалга ошиши, юзага чиқиши учун қўзғатувчи, ундовчи нарса, сабаб.
-
Бу фикрларни айтишимга олимлар даврасидаги суҳбат туртки бўлди. Газетадан
-
Мен хаёлимдан дастлабки поэмаларимнинг яра-тилиши, унга сабаб бўлган воқеалар ва ёзилишига туртки бўлган одамларни ўтказа бошладим. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
3. кўчма Кишини хўрловчи, таҳқирловчи ҳаракат.
-
Яна меҳнат, туртки, юпун, қиш куни оч. Ғ, Ғулом
-
Яна аввалги дўқ-у туртки-ю туҳматга ўтиб, Кўча-кўйларда сизни зор ила ҳайрон қиладир. Ҳамза
туртки сўзи қатнашган жумлалар:
Туртки бермоқ
-
бирда мурувватпеша, бирда жоҳилликдан ўзини унутадиган Муҳаммад Раҳим-хон [Авазнинг/ ҳам шафқатини уйғотар, ҳам нафратига туртки берарди. С. Сиёев, Ёруғ-лик
Туртки емоқ
-
Султонмурод қайнаган оломон ичида туртки еб, босилиб, эзилиб, узоқ юрди. Ойбек, Навоий;
-
Саломат қақшоқ ўгай она билан чиқишолмади. Ҳар кун жанжал, эшитмаган гапи, емаган турткиси қолмади. С. Аҳмад, Ҳукм
ТУРТКИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TURTKI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
туртки сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар