турт
билан улашинг
1. Гавда (тана)нинг бирор аъзоси (қисми) билан тегинмоқ, тегмоқ.
-
Туртиб юбормоқ.
-
Полвон одамларни итариб, туртиб ўтди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Тўрт кун аввал, эрталаб машина туртиб кетди. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
2. Шундай ҳаракат — эътиборни тортув-чи, ишора қилувчи, ундовчи белги сифатида.
-
Қайрағоч тагидаги сўрида олдига чойнак қўйиб, ёлғиз ўзи хаёл суриб ўтирган устани кўриб, ҳамроҳимни туртиб қўйдим. С. Аҳмад, Хазина
-
Аравакашнинг ички ҳолатини сезиб турган Бадиа чидаб туролмай, дарҳол отасини туртди: — Сув берайми, ота? Мирмуҳсин, Меъмор
-
— Қайтанга икки нон-хўр камаяди, — деди Баёнқул ака ва этигининг учи билан оёғимни туртди. С. Сиёев, Ёруғлик
3. кўчма Эътиборни тортувчи, огоҳлантирувчи гап-сўз, хатти-ҳаракат қилмоқ.
-
Каримқул понсад ҳожини туртмак мақсадида: — Кенгашли иш тарқамас, деганлар. Ҳожи акамиз ўйлашиб жавоб берсинлар-чи, ахир! — деб қўйди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Йиғилиш жойида ўтди. У кишиларни анча туртиб, чангини қоқиб қўйди хотиржамликка берилиб кетганларнинг кўзини очиб қўйди. Ҳ. Турсунқулов, Ҳаётим қиссаси
4. кўчма Хўрламоқ, камситмоқ, ерга урмоқ.
-
Бировни ноҳақ туртиш, хўрлаш ярамайди. Ургандан туртган ёмон. Мақол
5. сўзлашув тили “Кетмоқ”, “ўтмоқ”, “қўймоқ” феъллари билан бирга келиб (бошқа нарсалар қаторида), қайд қилмоқ, таъкидламоқ маъносини билдиради.
-
Биз юқорида ҳам туртиб ўтган эдикки, Отабек на Юсуфбек ҳожига, на Ўзбек ойимга ва на Ҳасаналига Марғилондан тез қайтиб келиш сабабини айтмаган. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
бирор нарса ёзиш ниятлари бўлса, холамнинг ўзбек аёлларига мутлақо ёт бўлган мана шу ёввойилик одатларини ибрат учун қаламлари учида бир туртиб ўтсалар. Н. Сафаров, Хадича Аҳророва
турт сўзи қатнашган жумлалар:
Туртиб чиқмоқ
-
Деворнинг туртиб чиққан жойлари.
-
Кулча юз, ёноқлари туртиб чиққан амир-зода на Муҳаммад Тарағай ва на Бойсунқурга ўхшарди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
У кишининг бурни андак узунроқ, энгаги олдинга туртиб чиққан сочи фатила-фатила бўлиб, елкасига тушган эди. Н. Аминов, Суварак
ТУРТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TURT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
турт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар