турқ
билан улашинг
Ташқи қиёфа, авзо, важоҳат (асосан, салбий муносабат билан)
-
Турқи совуқ одам. Турқини бузмай гапирмоқ. Турқинг қурсин! Турқингни ел есин!
-
Турқи бузуқ эркакларнинг Ур уни [Ҳожарни]! У қишлоғимизга иснод келтирди! деб худди ҳайвондек ўкирганлари қулоқларим остида қайта янгради. Ҳ. Носирова, Мен ўзбек қизиман
-
Шу вақт буталар орасидан кет! деган йўғон товуш эшитилди. Бирдан итларнинг турқи ўзгарди-қолди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Ширмонхон ҳовлига чиқди. Осмон юзини қоплаган турқи хунук булутларга ташвишли назар ташлади. С. Зуннунова, Олов
-
Девор устида турган ўн икки ёшлардаги бир қиз девордан кесак кўчириб олиб, мулла Норқўзига ўқталди: — Ҳа ўл, турқинг қурсин! А. Қаҳҳор, Майиз емаган хотин
-
— Отинг ўчкур, — деди ичида ўгай она Умидга тикилиб, — ҳали сен одам бўлиб қолдингми! Туришини қара, вой турқингни ел есин! Мирмуҳсин, Умид
ТУРҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TURQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
турқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар