ула
билан улашинг
1. Ип, арқон, тасма ва шу кабилар нарсаларнинг учларини бир-бирига боғлаб бириктирмоқ.
-
Отнинг тизгинига арқон улаб беринглар, ўзим ҳайдаб кетавераман. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
-
— Шошманглар, шошманглар, — деди дуторнинг ипини улаётган Мели полвон. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Тоҳир иккала белбоғини бир-бирига улаб, бир четини белига боғлаб, кўприкнинг тагига осилиб тушди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Бутунлаш мақсадида ямаш, пайвандлаш ва шу кабилар йўл билан бириктирмоқ.
-
Даҳлизда Ҳасанали узилган от асбобларини улаб тикар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Йўлда чанғароғи синган экан, шуни улаймиз деб уриниб қолдик. Ш. Холмирзаев, Йўллар, йўлдошлар
-
Қулоч етмас баҳайбат қувурларни бир-бирига улаш ишлари кетяпти. Газетадан
3. кўчма Туташтирмоқ, боғламоқ.
-
Ғишт-кўприк иккита катта кўчани бир-бирига улайди. Шарқ юлдузи
4. қ.х. Пайванд қилмоқ.
-
Гилосни олчага уламоқ. Наъматакка атиргулни уламоқ.
5. кўчма Биридан кейин бошқасини қўшиб, узлуксиз давом эттирмоқ.
-
Ишни ишга уламоқ. Куйни куйга уламоқ. Кунни тунга уламоқ.
-
У ҳар тўғрида тинимсиз гапириб, гапни гапга улаб юборди. О. Ёқубов, Тилла узук
-
Абдураҳимов сигаретнинг тутунини тутунига улаб чекаркан, ўзидан ўзи гапира кетди. Муштум
-
[Низомжон] Кечалари юлдуз тўла осмонга тикилиб, тунни тонгга улаб, қушлар наъмасидан, сувлар шилдирашидан кўнглига аллақандай юпанч изларди. С. Аҳмад, Уфқ
6. Алоқа, боғланишни тикламоқ, туташтирмоқ.
-
Алло, менга Бухорони улаб беринг. Т. Алимов, Хушбичим йигит
-
Кейин телевизорни токка улади. Т. Ашуров, Оқ от
УЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ULA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ула сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар