умр
билан улашинг
1. Туғилгандан то ўлгунгача бўлган давр, яшаш муддати, шу муддат давомидаги ҳаёт, яшаш.
-
Узоқ умр кўрмоқ. Умрининг охири. Семиз қўйнинг умри калта. Мақол
-
Ҳазратим, мен мунгли қизингиз сизга худодан Шайх Саъдийнинг умрини тилабман! Илоҳим, юзга киринг! П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
саховатли Меъмор ҳазратларининг умрлари узоқ бўлиб, доимо сиҳат-саломат бўлсинлар, деб дуо қиларди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Шундай кўркам, доно, тадбирли хотиннинг умри эрсиз ўтиб кетаётганига баъзилар ачинса, баъзилар таажжубда эди. Ҳ. Шамс, Душман
2. Умуман, ҳаёт, яшаш.
-
Инсонга умр бир марта берилади. Ичкилик — умрнинг эгови. Соғлик — умрнинг гарови. Бировга ўлим тилагунча, ўзингга умр тила. Мақол
умр сўзи қатнашган жумлалар:
Бир умр
-
Бойлик ботқоққа ўхшаган нарса. Домига бир тортса, бир умрга ғарқ бўлиб кетишинг турган гап. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Заргаров ҳам бир умр кутган А. Мухтор, Бўронларда бордек ҳаловат
Умр берса
-
Худо умр берса, йўлинг ҳали олис. С. Сиёев, Ёруғлик
Умр бўйи
-
Суннатулло махсум умр бўйи савдо соҳасида ишласа ҳам ибратли ҳикоя ва шеърларни биладиган киши эди. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
Умр йўлдоши
-
Ушбуни кўрсатувчи Марасул Ҳузуржоновни тегишли умр йўлдоши ўртоқ Насибахон Асқарова билан тегишли дафтарингиздан ўтказиб А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
Умр кечирмоқ
-
агар (одам) одам боласига ўхшаб умр кечираман деса, унга шунча кўп нарса керак бўлар экан!, — деб кулар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Бир хотин билан муҳаббатли умр кечирмоқ, менимча, энг маъқул иш. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Умр кўрмоқ
-
Узоқ умр кўриб, бахт-саодатли яшаётган кексаларимиз фаровон ҳаётимизга файз-тароват бағишлаб туришибди. Газетадан
Умр сурмоқ
-
Дунёда яхши умр сурдинг, ор-номусли, адолатли яшадинг Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
Умр қилмоқ
-
— Тенгинг эмас, қизим! Сенинг илминг катта, уники кичик. Умр қилиб кетолмайсизлар, — деди онаси Ҳуснияга. М. Исмоилий, Одамийлик қиссаси
Умри бино бўлиб
-
Ёдгор умри бино бўлиб баҳорнинг кириб келишини шу қадар диққат билан кузатмаган экан. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Умри боқий
-
Инсоният қалбини мунаввар этадиган эзгуликнинг — шеъриятнинг умри боқий экан, демак, шоир умри ҳам боқий. Газетадан
-
У баъзан Шоҳрухни дуо қилар, юртда тинчлик бўлса, умри боқий бинолар қуриб юришини ўйларди. Мирмуҳсин, Меъмор
Умри қисқа
-
Туҳматнинг умри қисқа.
УМР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UMR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
умр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар