уқала
билан улашинг
1. Баданни ёки унинг бирор қисмини босиб силамоқ, эзғиламоқ, ишқаламоқ.
-
Анорхон кечаси билан кампирнинг бошларини уқалаб, хўрозларнинг товушларини тинглаб чиқди. И. Раҳим, Ихлос
-
Афғон чойфуруш қорнини тўйғазиб бўлиб, дарров оёқларини чўзди, тиззаларини уқалаб, гапга тушди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Саид кўзини йиртиб, қовоқларини уқалаб, уйқусини қочирди. Й. Муқимов, Олов ва ниҳоллар
2. Ишқаб кўчирмоқ.
-
Терговчи ўйланиб қолди ва зўр бериб пешонасининг кирини уқалар эди. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Ашур кийимларига ёпишиб қуриб қолган лойни уқалаб туширяпти. П. Қодиров, Уч илдиз
3. Ишқаб, доналарни сўта, пўст ва шу кабилардан кўчириб туширмоқ, ажратмоқ, тозаламоқ.
-
Кунгабоқарни уқаламоқ.
-
Жўхорини амакимнинг ўғли учдан бирга қайириб, уқалаб, келтириб берди. Ғ. Ғулом, Тирилган мурда
-
Қози пиёлани олдига қўйди-да, сўйилган анордан катта бир бўлагини олиб, йирик қизил доналарини кафтига уқалай бошлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
УҚАЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UQALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
уқала сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар