унвон
билан улашинг
1. эскирган Мактуб устига ёзилган ном, қаерга, кимга жўнатилганлик ҳақидаги ёзув.
-
Кумуш хатни хотиннинг қўлидан олиб, раҳмат айтди ва хатнинг унвонига кўз ташлади: Марғилон шаҳрида сокин Мирзакарим қутидор ҳовлисига. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Бирор иш-фаолият соҳасидаги алоҳида хизматни ёки мутахассислик даражасини расман эътироф этадиган, ваколатли органлар томонидан белгиланадиган ва бериладиган ном.
-
Профессорлик унвони. Халқ артисти унвони.
-
Эртасига келиб, уни лейтенант унвони ва взвод командири вазифаси билан табриклади. Шуҳрат, Шинелли йиллар
3. эскирган Мерос бўлиб келадиган ёки иш-вазифа даражасини кўрсатувчи, шунингдек, инъом қилинган ҳурматли, фахрий ном.
-
Князлик унвони.
-
Қорилик унвонини олиш учун мен ҳам бел боғлаган эдим. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
-
Бухорога келиб, Зулфиқор билан Завракка уста деган у неон берилди. Энди улар мустақил иш қилишлари мумкин эди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Подшоҳ оиласи Қосимбекка алоҳида эҳтиром билдирганда, унинг номига амирлар амиридеган унвон қўшиб айтар эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
УНВОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UNVON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
унвон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан УНВОН сўзига берилган маънолар
унвон сўзига янги изоҳ қўшинг