унут
билан улашинг
1. Хотирадан, эсдан чиқармоқ; эслаёлмай, билмай қолмоқ.
-
Бировнинг исмини унутмоқ.
-
Азимов ҳамма нарсани унутиб, бутун борлиғи билан шахмат тахтаси устига энгашиб олди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Ахир орадан 30 йилдан ортиқ вақт ўтди. Унутган бўлиши мумкин. С. Аҳмад, Сайланма
2. Эсига келмаслик, ёдидан чиқармоқ; эсламаслик.
-
Ошга туз солишни унутмоқ.
-
Зарифбой қимматбаҳо телпагини ҳам унутиб, отнинг бошини чўрт бурди. С. Сиёев, Аваз
-
[Йўлчи] Меҳнат учун ҳақ олишни ҳам унутиб, Ёрматнинг орқасидан кетди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Маълум муддат хаёлидан чиқармоқ, ўйламай қўймоқ.
-
Элмурод далада ўзини эркин сезар, ғам-ҳасратни унутар, юраги сиқилмас эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Менга қолса, у хумпар Марғилонда хотини борлигини унутиб юборган, деб ўйлайман. А. Қодирий, Ўтган кунлар
унут сўзи қатнашган жумлалар:
Ўзини унутмоқ
-
бирда мурувватпеша, бирда жоҳилликдан ўзини унутадиган Муҳаммад Раҳимхон [Авазнинг] ҳам шафқатини уйғотар, ҳам нафратига туртки берарди. С. Сиёев, Ёруғлик
УНУТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UNUT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
унут сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар