унсур
билан улашинг
1. Бир бутунни ташкил этган мураккаб нарсанинг таркибий қисми.
-
Неон чироқлари ёритиб турган чизмакашлик столи ёнида биринчи тўғоннинг вертикал унсурларини оққа кўчираётган экан. Саодат
-
Демак, поэтик образ ва тасвирий воситалар муайян бир услубнинг унсурларигина, холос. ЎТА
2. эскирган, айнан Элемент 1.
-
Кимёвий унсур.
3. эскирган Маълум бир ижтимоий гуруҳ вакили.
-
Бузғунчи унсур. Реаксион унсур. Ёт унсур.
-
Орамизда бу қўрқинч ҳолатга баҳаққи тушунадиган яхши одамлар йўқ, билакс, бузғунчи ва низочи унсурлар томир ёйиб, ҳар замон содда халқни ҳалокат чу-қурига қараб тортадилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Йўқ, Зиёдахон опа, мен унсур эмасман!Агар мени биров унсур деса, ҳақимга жуда-жуда жабр қилади А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
УНСУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UNSUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
унсур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар