унна
билан улашинг
1. Бирор нарсанинг ҳаракатини қилмоқ, унга киришмоқ (асосан, овқат, таом билан боғлиқ иш-ҳаракатлар ҳақида).
-
Санобархон эрта туриб, тандир сомсага уннаб кетди. Ғайратий, Йўқлов
-
Хосиятхон, ҳеч нарсага уннаманг, мен узоқ ўтирмайман Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Шарифа ошхонада қозонга уннаётган эди. Ҳ. Олимжонов, Тақдир тақозоси
-
Ёши қайтган, хушфеъл аёл икки қизни очиқ чеҳра билан кутиб олди. Дарҳол дастурхон ёзиб, овқатга уннай кетди. Мирмуҳсин, Ажрим
2. Ҳаракат қилмоқ, уринмоқ.
-
Минг уннасаларинг ҳам, азалий дўстларни бир-биридан ажрата олмайсизлар. Ё. Раимов, М. Раҳмон, Ҳаёт-мамот
-
Булардан ташқари ҳам Хамса ёзмоққа уннаб кўрган шоирлар кам бўлмади Ғ. Ғулом, Тарихий муносабатлар
3. Тегинмоқ.
-
Бай-бай-бай, бирам ширин уннадики оғзимга. Ойбек, Улуғ йўл
-
Титкилаб юрган эди, унинг қўлига этик уннади. Муштум
УННА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UNNA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
унна сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар