урин
билан улашинг
1. Ўзини ҳар томонга урмоқ, ҳар ёққа талпинмоқ; ҳаракат қилмоқ, интилмоқ.
-
Қафасда қуш уринаётир.
-
Бозор-да юрган халқ — фуқаро ҳам кир-юпун, исқирт, ғазабли, шошади, туртинади, уринади. Ойбек, Танланган асарлар
2. Бирор ишни бажаришга киришмоқ; уннамоқ, тутинмоқ; бирор иш билан банд, овора бўлмоқ.
-
[Назокат] Ошга уринди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Чол ойнагини олиб, кўз ёшини артди ва яна ишга уринди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Сайфини илгарироқ ишга жўнатдим-да, ўзим нимагадир уриниб, кечроқ қолиб бордим. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Бирор ишни бажариш, бирор нарсага эришиш ва шу кабилар учун ҳаракат қилмоқ, ҳаракатида бўлмоқ.
-
Қиз уни [товуқни] ушлаб олгани кўп уринди, жуда қийналиб кетди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Аъзам кун бўйи Муҳиддинни холироқ учратишга уриниб кўрди, бўлмади. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Иложи борича унинг шеърларини ерга уришга, Ферузнинг кўзи олдида обрўсизлантиришга уриндилар. С. Сиёев, Аваз
4. Ҳолдан тоймоқ; чарчамоқ; қийналмоқ.
-
[Ўғил:] Жон она, ўзим йўлда жуда уриниб келдим. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Бир оз кутмабсиз-да, қори ака, иссиқда анча уриниб қолибсиз. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Кумушбиби оғриқлардан шикоят қилиб юрар, шунинг учун онаси тинч ухласин, ортиқ уринмасин! деб бугун намозга ҳам уйғоттирмаган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
5. кўчма Асли ҳолатини, сифатини йўқотмоқ: эскирмоқ.
-
Уринган рўмол.
-
Уйга уриниб, эзилиб қайтиб келган нонни ейдиган одам йўқ. С. Аҳмад, Нон-насибамиз ҳақида
-
Мактуб анчагина уринган, қоғоз шалақланган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
[Чопон] Жуда янги бўлмаса ҳам, ҳар ҳолда уринмаган Т. Малик, Ажаб дунё
урин сўзи қатнашган жумлалар:
Сўз уринмоқ
-
Сўз уринди, сўздан сўз чиқди, ниҳоят, ҳожининг кутганидек, ўғил ҳасрати ҳам бошланди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
УРИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
URIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
урин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар