уриш
билан улашинг
1. Урмоқ феълининг биргалик нисбати.
-
Ёмон уришдими? Ўлдиришдан ҳам тоймайди бу безорилар. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Кўплашиб уларни отларига миндиришди-ю отларнинг сағрисига хипчин уришди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Уст-боши юпун йигитлар, чоллар қулоқларини рўмол билан боғ-лаб олиб, кетмон уришади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Ёқалашмоқ, олишмоқ.
-
Бизнинг ўғил кўп яхши-да: биров билан уришмайди, папирос чекмайди А. Қаҳҳор, Асарлар
-
— Шариат номидан фатво берманг! — деди мулла Абдужалил, худди уришишга тайёрланаётган хўроздай бўйнини чўзиб. Муштум
3. Ёмон, ҳақоратли сўзлар билан бир-бирини койимоқ, бир-бири билан айтишмоқ.
-
Маъсума бека ўртага тушиб: — Уришманглар, бир-бирингизга қаттиқ гапирманглар — деди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Фалокат босиб эр-хотин уришиб қолишди. Охир бўлмади, ажралиб кетишди. Газетадан
4. Насиҳатомуз, қаттиқ гап-сўз айтмоқ; койимоқ.
-
Қайтиб бормайман, деган экан, Зиёдахон уришибди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Менинг ойим бир ёқдан, уй ишларига ёрдамлашмадинг, деб уришади, бир ёқдан, қўлингни совуқ сувга урма, дейди. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
5. Жанг қилмоқ, жангда қатнашмоқ.
-
У [Мирзаев] оддий қисмда оддий аскар бўлиб уришиб юрганида, бўлинма командири [унга] бир совға берди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Дадам Берлин қулагандан кейин Узоқ Шарққа бориб, японлар билан ҳам уришибди. С. Сиёев, Ёруғлик
УРИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
URISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
уриш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар