уят
билан улашинг
1. Ўз қилмиши, ноўрин хатти-ҳаракатидан хижолатлик ҳисси; номус.
-
Бетамизда бет бўлмас, Безорида уят бўлмас. Мақол
-
Кўнглида уйғонган қўрқувми, уятми — аллақандай тушуниб бўлмас бир туйғудан ранги ўчиб кетганини ўзи ҳам сезиб, Анварга зимдан қараб қўйди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
[Йўлчи:] Андак инсоф, уят керак. Чолнинг меҳнатда чириган кўксига бигизни санчаверманг! Ойбек, Танланган асарлар
-
Уятни йиғиштириб қўйиб, Замираларникига телефон қилди. Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири
2. Ахлоқ-одоб, таомил талабига тўғри келмайдиган, унга зид иш, хатти-ҳаракат ва шу кабилар
-
Санам хола ишқ-муҳаббатни қаттиқ уят ҳисоблар эди. П. Қодиров, Қора кўзлар
-
Ё ўғлинг сартарош бўлса, уяласанми? Дунёда ғарлик уят, ўғирлик уят! Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
3. Уят бўладиган, уятли.
-
Ўтган хотинга гап ташлайди, уят гапларни гапиради. Чўлпон, Кеча ва кундуз
-
Ҳисобчи уят сўз айтиб, оёғини кўтарди-ю, тепмади. С. Сиёев, Ёруғлик
4. Уятли иш, хатти-ҳаракат, ҳолат кабиларни алоҳида таъкидлаш, қайд этиш учун қўлланади.
-
Дудуқланма, буйруқ бажарилдими, йўқми? Уят! И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Соқолингизда битта ҳам қора тук йўқ-ку, ёлғон гапирасиз, уят! Ойбек, Танланган асарлар
УЯТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UYAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
уят сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар