уя
билан улашинг
1. Ёввойи ҳайвонлар, қушлар ва ҳашаротларнинг яшаш ва кўпайиш учун мослаб ясаган жойи, уйи; ин.
-
Қалдирғоч уяси. Арининг уяси. Юмронқозиқнинг уяси. Бўри уяси. Қуш уясида кўрганини қилар. Мақол
-
Йўлбарс боласини тутмоқ учун йўлбарс уясига кирмоқ керак. Мақол
-
Қуш дўстлари, қушларни кутинг, дарахтларга уя ўрнатиб. З. Диёр
-
Қаердадир ўргимчак уясига илинган пашша ғинғиллар эди. А. Қаҳҳор, Сароб
2. қ.х. Уруғни ташлаш, экиш учун очилган чуқурча, жой.
-
Ҳар уяга маълум миқдор-да чигит экишга кўчиш энг муҳим масалалардандир. Газетадан
-
Энди чигитни жўякка эмас, уяга жар эканмиз, Ҳатамбек. Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби
3. Ёмон ниятли кишилар ўрнашган ёки учрашадиган, тўпланадиган жой, макон.
-
Жосуслар уяси. Текинхўрлар уяси. Ўғрилар уяси.
-
Қўзғолончилар аввалги ғайрат билан олға талпиндилар. Душман уясига айланган Кармана шаҳрига йўл очиқ эди. М. Осим, Аждодларимиз қиссаси
-
— Ўша пайтда бизнинг колхозга ҳаромхўрлар уя қўйган экан, мен кейин билдим, — деди Аброр. П. Қодиров, Қалбдаги қуёш
4. кўчма Фитна, ваҳима, қайғу ва шу кабилар кўплаб мавжуд бўлган ёки пайдо бўладиган жой, макон.
-
Адоват уяси. Фисқ-фужур уяси.
-
Сиз аввал шаҳардаги ғулуни бартараф қилинг, фитнанинг уясини топинг. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
УЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
уя сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар