уятли
билан улашинг
1. Киши уяладиган, кишини уялтирадиган; хижолатли.
-
Холмурод бу ҳақда эндигина шубҳа қилар, гўё бир уятли иш қилиб қўйгандай, ўз-ўзидан номусланар эди. М. Абдулла, Кутилмаган меҳмон
-
Болалар кетиб қолишибди жуда уятли иш бўлди-ку-а! Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Уят бўладиган, уят мазмунли.
-
Дори Зоҳид [ўзининг] қозикалон ўғли билан бошидан ўтказган ҳодисаларни уятли таъбирлар билан ёзиб қўйган экан. С. Айний, Эсдаликлар
-
Ўткинчиларга уятли гаплар айта бошлади, ҳатто бир хотинга ҳужум қилди. А. Қаҳҳор, Сароб
уятли сўзи қатнашган жумлалар:
Уятли бўлмоқ
-
Биз сиздан жуда ҳам уятли бўлдик, почча. А. Қодирий, Обид кетмон.
Уятли қилмоқ
-
Қўйинг, бобо, ўзимиз ечиб минармиз, бизни уятли қилманг. Эрали ва Шерали
УЯТЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UYATLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
уятли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар