вояга ет
билан улашинг
1. Улғайиб балоғатга (балоғат ёшига) етмоқ.
-
Вояга етган қиз.
-
Маълумки, сўнгги йилларда ичкилик-бозлик ва гиёҳвандлик вояга етмаган болалар ўртасида ҳам кенг тарқатмоқда. Газетадан
2. Умуман, ёш ва бошқа жиҳатдан етук (етилган) даражага эришмоқ.
-
— Мен шундай табаррук, фидокор инсонни туғиб вояга етказган онани албатта кўришим керак, — деди меҳмон. Назармат
-
Мадатов оиласида 8 фарзанд туғилиб вояга етди. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
3. Маълум бир иш, фаолиятда етукликка, камолотга эришмоқ.
-
оқсоқол ёзувчилар қурултойга ўз кўз қорачиқларидек ардоқлаб вояга етказган ўнлаб талантли шогирдларини эргаштириб келдилар. Н. Сафаров, Оловли излар
4. Униб, ўсиб етилмоқ.
-
Даромадни егани-ку еган, вояга етган мева дарахтларини кесиб кетаётгани нимаси? Муштум
-
ташлаган данаклар кўкариб, вояга етиб, ҳосилга ҳам кирибди. С. Анорбоев, Йўлда йўлдош бўлганлар
ВОЯГА ЕТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VOYAGA YET сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
вояга ет сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар