халқ
билан улашинг
1. Одамлар.
-
Халққа хизмат — олий ҳиммат. Мақол
-
Тўйингизга йиғилибди бутун эл, Халқ келмоқда тўйга оқиб гўё сел. Ҳ. Олимжон
-
Бу хушовоз хонанда, йигирма йилдан ошдики, халқнинг назаридан қолмай дилларимизни яйратиб келмоқда. С. Аҳмад, Юлдуз
2. Тарихий бирликнинг турли шакллари; қабила, элат, миллат.
-
Ўзбек халқи Навоий, Бобур, Лутфий каби буюк донишманд шоирларнинг асарларини ўқиган. Шукрулло, Сайланма
-
Туркий халқлар йилларни 12 мучалдан ташқари, 60 йиллик даврлар билан ҳам ҳисоблашган. Фан ва турмуш
3. Муайян жой аҳолиси.
-
Ўзбекистон халқи. Қишлоқ халқи. Шаҳар халқи.
-
Филиппин оролларида яшовчи халқларнинг энг севимли ноёб таоми митти балиқлардир. К. Маҳмудов, Қизиқарли пазандалик
4. Бирор жойга тўпланган одамлар; халойиқ, оломон.
-
Товушга қўйишда халқ бир оғиздан қўл кўтаради, орқасидан бир неча дақиқагача олқиш давом этади. А. Қодирий, Кичик асарлар
5. Касб, машғулот, тоифа ёки жинсни билдирувчи сўзлар билан келиб, ўша касб, машғулот, тоифа ёки жинсга мансуб кишилар гуруҳини билдиради.
-
Шоир халқи.
-
Полвон халқи енгилган рақибини белидан олиб, кўтариб қўяди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Аёл халқи уйдан қуруқ кетмайди, Нима лозим меҳмонларга, тақсиржон. Гулнорпари
6. Умум (аҳоли, одамлар) га алоқадорликни, умум томонидан эътироф этилганликни ифодаловчи сўз сифатида баъзи муассасалар, лавозим ва унвонлар номлари таркибида қўлланади.
-
Халқ маорифи. Халқ таълими. Халқ суди. Халқ депутати. Ўзбекистон халқ шоири. Ўзбекистон халқ артисти.
халқ сўзи қатнашган жумлалар:
Ерли халқ
-
Чор ҳукумати, ерли халқ ўз эркини ҳимоя қилиб чиққанда, уларни оттирди Б. Аҳмедов, Тарихдан сабоқлар
-
Халқ ижоди ҳар қандай ёзувчи учун катта мактабдир.
ХАЛҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XALQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
халқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар