халфа
билан улашинг
1. Шариат қоидаларини яхши биладиган, ўқимишли одам.
-
Турдибой халфа ўз ҳовлиси-да иш бошлаган ўқитувчига катта ҳурмат билан қараганини ишора қилиб, у билан эгилиброқ кўришди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Эски мактабда ўқувчиларга бошлиқ қилиб тайинланган, мактабдор домлага кўмаклашадиган ўқувчи.
-
Аваз бир вақтлар мана шу мадрасада таҳсил кўрган; ҳамҳужралари то ҳануз бу ерда халфами, мутаваллига ёрдамчими бўлиб юришарди. С. Сиёев, Аваз
3. Ўрта асрлар устахоналарида ҳунар ўрганувчи шогирд; ҳунар-касб ўрганувчи шогирдлар бошлиғи.
-
Унга, ўн беш ёшидан бошлаб, аввал шогирд, кейин халфа, сўнг мустақил уста сифатида то шу дамгача эрта-кеч букчайиб ишлашга тўғри келгани учун, унинг елкаси букур каби, ортиқча туртиб чиққан эди. Ойбек, Танланган асарлар
4. фольк. Хоразм воҳасида маҳаллий оғзаки ижод намуналарини ижро этувчи аёл.
-
Халфалар репертуаридан асосан “Тўй муборак”, Ёр-ёр, Ошиқ туркумидаги достонлардан парчалар, Маҳтумқули ва бошқа шоирларнинг шеърлари асосидаги насиҳат ва рақсбоп қўшиқлар ўрин олган. ЎзМE
халфа сўзи қатнашган жумлалар:
Халфа тушмоқ
-
Отам маҳалладаги бойга халфа тушиб, бўз, алак, беқасам тўқий бошлади. Ё. Шукуров, Қасос
ХАЛФА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XALFA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
халфа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар