хавф
билан улашинг
1. Бирор хатарли ҳодиса ёки фалокат содир бўлиши эҳтимоллиги, хатар.
-
Бу воқеадан хабар топган Султон Али мирзо ўлим хавфи ўзига ҳам яқинлашиб келаётганини сезди П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Шошиш керакмас, чунки бу йил тошқин хавфи йўқ. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Хавотирланиш, хавфсираш; хавотир, ташвиш.
-
Ҳамиша хавфда кўнглим бу муҳаббат интиҳосидан, Мени ҳам этмаса мажнун дебон Раънони(нг) савдоси. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
хавф сўзи қатнашган жумлалар:
Хавф остида
-
Ватанимиз хавф остида турган кунлар Қорасувга бориб, тўй-томоша қилиб беришга фурсат йўқ эди. О. Ёқубов, Излайман
-
[Абу Юсуф:] Мирзо ҳазратлари, салтанатимиз хавф остида! П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
— Йўқ, бугун йўлга чиқасан, — деб қолди кутилмаганда қалпоқчам, — севгилингнинг ҳаёти хавф остида. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
ХАВФ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XAVF сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хавф сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар