хос
билан улашинг
1. Бирор кимса ёки нарсанинг ўзигагина оид, ўзидагина бўладиган.
-
Болаларга хос қилиқ. Раҳбарнинг ўзига хос иш услуби.
-
Клара аёлларга хос чиройли ҳаракат билан сочини орқасига ташлаб юборди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Чол кексаларга хос боқиш билан бир зум тикилди: — Кел, чироғим, нима хизмат? Ойбек, Танланган асарлар
2. Бирор шахснинг ўзигагина тегишли бўлган, ўзигина фойдаланадиган; шахсий.
-
Оқ отлиқ Бобур мирзо юздан ортиқ беклари ва хос навкарлари билан тоғ этагига яқинлашиб қолган эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
хос сўзи қатнашган жумлалар:
Ўзига хос
-
Шаҳримиз меъморчилик қиёфаси ўзига хос гўзалликка эга. Газетадан
ХОС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XOS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хос сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар