яса
билан улашинг
1. Иш-фаолият, ўйин ва шу кабиларга оид нарса (қурол, буюм кабилар) тайёрламоқ, ишламоқ.
-
Ҳуштак ясамоқ. Арава ясамоқ. Дутор ясамоқ. Тандир ясамоқ. Кет-мон ясамоқ.
-
Сизлар учун ясадик жажжи уйчалар. И. Муслим
-
Деҳқончилик машиналарин бу ясаб, Пўлатга зўрлик қиб, йўлга солади. Фозил Йўлдош ўғли
-
Ўроз ўзи ясаган кичкина дўмбирасини чала кетди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бобожоним қўғирчоқлар ясаб берарди Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
2. айнан Тузамоқ.
-
Шолча устига эса кўрпачаларни солиб, дастурхон тузабди. Эртаклар
-
Жондор вагончи шу уйга ёпишган иккинчи бир кичик уйдан патнис ясаб чиқди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Ҳосил қилмоқ (кўриниш, шакл ва шу кабилар ҳақида).
-
Юксак дарахтларнинг учлари қучоқлашиб, муаззам яшил чодир ясаган. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Катта майдонда юз-лаб аравалар давра ясаган. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
4. Безатмоқ, ясантирмоқ.
-
Нима учун ҳам-ма ёқни палаклар, сўзаналар билан ясамадинглар? М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
5. сўзлашув тили Пиширмоқ, тайёрламоқ.
-
Куркадан иккитасини сўй, бир кобили қилиб димлама яса. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Лолахон, боплаб битта палов ясай қол. С. Зуннунова, Янги директор
6. с.т. кам қўлл. Ўзи бирикиб келган сўз билдирган иш-ҳаракатни қилмоқ, амалга оширмоқ маъносини билдиради.
-
Бу ҳодиса ўзбек халқи ҳаётида туб бурилиш ясади.
-
Чўлга қарши бир атака ясайлик. Ойбек, Танланган асарлар
-
Кумуш гўё Зайнаб устига ҳужум ясайдигандек ҳурпайди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
7. сўзлашув тили Гап-сўз ва шу кабилар билан бопламоқ, адабини бермоқ.
-
Қуруқ аравани олиб қочаверган эди, кўпчилик олдида роса ясади. Ёшлик
яса сўзи қатнашган жумлалар:
Пашшадан фил ясамоқ
Якун ясамоқ
ЯСА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YASA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
яса сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар