ясама
билан улашинг
1. Қўлда ясалган; хонаки.
-
Ясама пичоқча. Ясама радиоприёмник. Ясама стол.
2. Асли ўзиники эмас, тайёрланган; нотабиий, сунъий.
-
Ясама тиш.
-
— Сизга бир оғиз сўз айтиб қўйишимни буюрдилар, — деди ясама соқол-мўйлов ёпиштириб олган Қора Қоплон К. Яшин, Ҳамза
3. Ҳақиқий бўлмаган; ғайритабиий.
-
Ясама кулги. Ясама ноз. Ясама табассум.
-
Боя жуда самимий туюлган хушчақчақлиги эса энди қандайдир ясама бўлиб кўринди Жабборга. О. Ёқубов, Учрашув
-
Буларнинг ҳаммаси уқувсиз ёш артист томонидан биринчи мартаба биринчи репетицияда бажарилган ролдай ясама чиқди. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Асарнинг ясама сюжети, сунъий тили Набижонни ранжитди. Ҳ. Ғулом, Замин юлдузлари
4. айнан Қалбаки.
-
Газеталаримиз баландпарвоз, сунъий ва ясама материалларга мутлақо ўрин бермасликлари зарур. Газетадан
-
йиғилишларнинг ҳаммасини ўтказиш мумкин бўлмаганлиги учун, ясама қарорлар ёзиб қўйиш билангина чекланилмоқда. Газетадан
5. тилшунослик Ясовчи қўшимчалар воситасида ҳосил қилинган, ясалган.
-
Ясама от. Ясама сифат. Ясама равиш. Ясама феъл.
-
Содда терминлар ўз ўрни билан иккига бўлинади: туб ва ясама терминлар. ЎТА
ЯСАМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YASAMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ясама сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар