йиқит
билан улашинг
1. Куч билан қулатмоқ, ағдармоқ; ағнатмоқ, бузмоқ.
-
Шамол дарахтларни йиқитди. Деворни йиқитмоқ.
-
Чакалакзордан катта-кичик дарахтларни йиқитиб, мажақлаб чиққан танк Аҳмаджон томон кела бошади. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
2. Баландликдан пастликка тушириб юбормоқ; қулатмоқ.
-
Томдан йиқитиб юбормоқ.
3. Курашда ғолиб чиқмоқ, устун келмоқ; куч билан ерга ётқизмоқ.
-
— Йиқитган полвон йиқилганни кўтариб қўяди, — деди Ўрмонжон Қурбон отага кўз қисиб. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. кўчма Куч, зўр билан ҳокимиятдан маҳрум қилмоқ, четлаштирмоқ; йўқ қилмоқ.
-
Раҳматхоннинг овози йиғин тепасида янграб кетди: — Халқ подшони йиқитди. Лекин халқнинг аҳволи ўзгармади. П. Турсун, Ўқитувчи
5. кўчма Имтиҳон, синовда ёмон баҳо қўймоқ; имтиҳондан ўтказмай қўймоқ.
-
Икки марта дарсга қатнаша олмагани учун француз тили ўқитувчиси уни имтиҳонда йиқитмоқчи бўлди.
ЙИҚИТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YIQIT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
йиқит сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар