йўрға
билан улашинг
1. Майда қадам ташлаб, тез юрадиган (от, эшак ҳақида).
-
[Мингбоши] Энг яхши зар чопонини кийиб, тилла камарини боғлаб, узун қиличини осиб, саман йўрғани миниб, йўлга чиқди. Чўлпон, Кеча ва кундуз
-
Гулноранинг дадаси қишгача миниб юра қол, деб йўрға эшагини берган. С. Сиёев, Ёруғлик
2. Шундай тарздаги юриш.
-
Жўра, бу қайноқ ҳаётни кўрмагандай, кўчанинг бир четидан от йўрғасига маҳлиё бўлиб борарди. Ҳ. Шамс, Душман
-
Якка отнинг йўрғасидан чиқарми чанг? Ғ, Ғулом
йўрға сўзи қатнашган жумлалар:
Йўрғаси чиқмоқ
-
Полвонга жир битувдики, йўрғаси чиқиб қолди Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда
Йўрға чиқармоқ
-
[Ҳожар:] Бу қора ер юткурнинг йўрға чиқаришини етти ухлаб тушида ким кўрибди? Ҳамза, Паранжи сирлари
ЙЎРҒА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YO‘RG‘A сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
йўрға сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар